Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бекободда савдо дўконидан 25 млн сўмлик телефонлар ўғирлаб кетилди
Жиноятчилар қўлга олиниб, ҳозирда тергов ишлари давом этмоқда.
Жамиятда ана шундай кимсалар ҳам бор. Уларнинг тоифасига ўзи ишламасдан туриб, бировларнинг пешона тери эвазига кун кечирадиганларни киритиш мумкин, деб ёзмоқда Postda нашри.
Қайд этилишича, бекободлик Ш.А., А.М. ва М.М. ҳам шулар қаторидан жой олган.
Хабарда айтилишича, улар фуқаро С.Р.га тегишли Бекобод шаҳрида жойлашган савдо дўконидан дераза ойнасини синдириш орқали умумий қиймати 25 миллион 403 минг сўмлик 10 дона мобиль телефонлар ҳамда Lenovo русумли ноутбукни ўғирлаб кетишади.
Дўкон эгасининг ўз вақтида қилган мурожаати туфайли жиноятчилар қўлга олиниб, ҳозирда тергов ишлари давом этмоқда.
Мавзуга оид
22:20 / 10.05.2025
Бекобод шаҳрида Damas пиёдани босиб кетди
20:04 / 18.04.2025
Сирдарёда бир неча ўғрилик содир этган жиноий гуруҳ қўлга олинди
14:35 / 15.03.2025
Перуда пул ўғирлаган маймун полиция томонидан қўлга олинди
16:29 / 06.03.2025