Ўзбекистон | 15:52 / 28.08.2020
20104
1 дақиқада ўқилади

Айни пайтда болалар орасида касалланиш ва ўлим кўрсаткичлари қандай?

Республика бўйича бугунги кунга қадар 89 755 нафар бола карантинга олинган бўлиб, уларнинг орасида COVID-19 аниқланганлар 3932 нафарни (4,3 фоиз) ташкил қилмоқда. Барно Абдусаматова шу ҳақидаги саволга жавоб берди.

Фото: ommfound.org

“COVID-19 аниқланганлар орасида ёши бўйича таҳлил қилганимизда:

1 ёшгача 190 нафарни (4,8 фоиз);

3 ёшгача болалар 683 (17,4 фоиз) нафарни;

3 ёшдан 7 ёшгача болалар 934 (23,8 фоиз) нафарни;

7-18 ёшгача болалар 2125 (54 фоиз) нафарида касаллик аниқланган.

3932 нафар касалланганлар орасида жами соғайганлар — 3293 нафарни (83.7 фоиз), бугунги кунда даволанаётганлар 639 нафарни (16,3 фоиз) ташкил этмоқда.

Ҳозирги кунга қадар болалар орасида касалликнинг ўта оғир кечиши кузатилмади, ўлим ҳолати бўлмади.

Юқоридаги кўрсаткичлар республикамизда карантин эълон қилинган ҳамда мактабгача таълим ва халқ таълими муассасалари фаолият юритмаган даврга тўғри келади”, - деди Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Барно Абдусаматова АОКАда ўтказилган брифингда.

Мавзуга оид