Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқанддаги доим сув босадиган кўча 7 миллиард сўмга таъмирланмоқда
Самарқанд шаҳридаги Чуқурйўл кўчасини таъмирлаш ишлари бошлаб юборилди. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги расмий сайтида хабар берилган.
Хабарда айтилишича, Чуқурйўл кўчасини таъмирлаш жараёнида 1 400 метр масофада ер остидан диаметри 1 600 бўлган темирбетон ўтқазилади. Лойиҳа қиймати 7 миллиард сўм атрофида бўлган қурилиш ишларини йил якунига қадар якунланиши кутилмоқда.

Самарқанд шаҳар ҳокими Бобурмирзо Облоқулов бошчилигида старт берилган қурилиш ишлари аввалида Қуръон тиловат қилинди ва қўй сўйилди.



Маълумот учун, Самарқанд шаҳридаги Чуқурйўл кўчаси самарқандликлар орасида «Макаронка» деб аталади (чунки бу ерда макарон заводи бўлган). Ёмғир ёғиши билан бу кўчани биринчи бўлиб сув босади. Бу кўчада асосан машина тазутувчи устахоналар ва эҳтиёт қисмлари дўконлари жойлашган. Ёғингарчилик кунларида бу кўчадан машинада ёки пиёда ўтишнинг имкони бўлмайди.
Мавзуга оид
23:09 / 23.05.2025
Самарқандда машинасида шер боласини олиб юрган шахс аниқланди
21:06 / 22.05.2025
Самарқанд шаҳрига янги прокурор тайинланди
18:43 / 16.05.2025
Самарқандда мактаб ўқувчиларининг жанжали улардан бирининг ўлими билан тугади
12:02 / 11.05.2025