Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Лукашенко яна қўлида автомат билан пайдо бўлди
Беларусь раҳбари Александр Лукашенконинг матбуот хизмати президент ўз қароргоҳида эканини маълум қилди. Бунинг исботи сифатида Лукашенконинг Мустақиллик саройида бронежилет кийган ва қўлида автомат билан тасвирланган сурати намойиш қилинган.
Таъкидланишича, ушбу сурат намойишчилар сарой олдига келишган вақтда, маҳаллий соат билан 16да олинган.
Лукашенко ўтган якшанба, 23 августдаги намойишлар вақтида ўз қароргоҳига вертолётда келгани видеоси тарқалганди. Беларусь президенти ўшанда ҳам бронежилетда ва қўлида автомат билан бўлган.
30 августда Минскда Мустақиллик саройи олдида норозилик намойиши бўлиб ўтган. Мамлакат ички ишлар вазирлиги 125 намойишчи қўлга олинганини маълум қилган. Президент қароргоҳига БТРлар келгани, шаҳар марказига БМПлар колоннаси йўл олаётгани маълум қилинган. Сарой томида қуролланган кишилар, тахминларга кўра, снайперлар пайқалган.
29 августда Минскда кўп минглик аёллар марши бўлиб ўтганди. Намойишчилар куч хизматлари ходимлари томонидан йўл қўйилаётган зўравонликка қарши чиқишган.
Мавзуга оид
20:28 / 07.05.2025
Лукашенко 8 минг маҳкумга амнистия қўллаш тўғрисидаги қонунни имзолади
22:19 / 25.04.2025
Лукашенко Полша ва Литвани мигрантлар сабаб хавотирга тушмасликка чақирди
18:00 / 25.03.2025
Дунёнинг ярми Беларусдаги каби диктатурани орзу қилади – Лукашенко
17:25 / 25.03.2025