Ўзбекистон | 23:28 / 31.08.2020
35240
2 дақиқада ўқилади

ССВ: Ўзбекистонда коронавирусдан даволанаётган беморлар сони 2300дан камайди

31 август куни Ўзбекистонда 365 кишида коронавирус аниқланиб, жами ҳолатлар сони 41 893 тага етди, деб маълум қилди Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

Хабар қилинишича, кун давомида 456 бемор соғайиб, 5 киши вафот этди. Тузалганлар 39 275 нафар, қурбонлар 320 нафарни ташкил этмоқда.

Янги ҳолатлар (+365)

Расмий маълумотга кўра, янги аниқланган ҳолатларнинг барчаси тана ҳарорати кўтарилгани боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлгани сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

  • Тошкент шаҳри – 248
  • Тошкент вилояти – 91
  • Қашқадарё вилояти – 14
  • Андижон вилояти – 8
  • Навоий вилояти – 2
  • Наманган вилояти – 2

Тузалганлар (+456)

41 893 бемордан 39 275 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 93 фоизни ташкил этмоқда.

  • Тошкент шаҳри – 326
  • Тошкент вилояти – 109
  • Самарқанд вилояти – 11
  • Қашқадарё вилояти – 5
  • Наманган вилояти – 5

Ўлим ҳолатлари (+5)

Расмий статистикага кўра, вафот этганлар сони Тошкент шаҳрида 224 нафарга, Қашқадарё вилоятида 12 нафарга етди.

  • Миробод туманида яшаган 60 ёшли Х.А. (аёл)
  • Учтепа туманида яшаган 53 ёшли С.Д. (эркак)
  • Олмазор туманида яшаган 57 ёшли Ф.М. (эркак)
  • Учтепа туманида яшаган 58 ёшли С.Н. (эркак)
  • Қарши шаҳрида яшаган 51 ёшли Т.А. (эркак)

Даволанаётган 2298 нафар бемордан 275 нафари оғир, 147 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Мавзуга оид