Жаҳон | 20:09 / 02.09.2020
11945
1 дақиқада ўқилади

Атирауда Ўзбекистон фуқароси ўғирлаб кетилиб, ундан 500 минг тенге талаб қилинди 

Қозоғистоннинг Атирау шаҳрида икки номаълум шахс Ўзбекистон фуқаросини зўрлик билан ушлаб турган. Бу ҳақда ATPress.kz нашри хабар берган.   

Маълум вақтдан кейин ўзбекистонлик 500 минг тенге (1200 доллар атрофида) олиб келиш шарти билан қўйиб юборилган.

Жабрланувчи озодликка чиққач, тезда навбатчилик қисмига мурожаат қилган. Гумонланувчилар полиция ва миллий хавфсизлик қўмитаси ходимлари томонидан қўлга олинган.

Иккала товламачининг шахси ўрнатилган. Улар Атираунинг 1983 йилда туғилган ва Жилиўй туманининг 1979 йилда туғилган фуқаролари бўлиб чиққан. 

Қўлга олинганлардан бири бир неча марта судланган бўлган. Ҳозирда у тергов изоляторига жойлаштирилган, унинг шериги эса уй ҳибсига олинган.

Ҳозирда ушбу жиноят юзасидан “Товламачилик” моддаси бўйича тергов ишлари олиб борилмоқда. Таъкидланишича, гумонланувчилар бузғунчи диний оқим аъзолари бўлган.

Мавзуга оид