Ўзбекистон | 07:53 / 02.09.2020
32780
1 дақиқада ўқилади

Фото: Ўзбекистонда олий таълим муассасаларига қабул имтиҳонлари бошланди 

Ўзбекистонда бугун, 2 сентябрдан бошлаб олий таълим муассасаларига қабул имтиҳонлари бошланди.

Имтиҳонлар 2 сменада ўтказилади. 1-смена 08:00дан 11:00гача, 2-смена эса 17:00дан 20:00гача давом этади.

Эрталабки сменада соат 6:30дан бошлаб, иккинчи сменада эса соат 15:30дан бошлаб секторларга киритиш ишлари бошланади.

Абитуриентлар имтиҳон вақтидан камида ярим соат олдин ўз ўрнини эгаллаган бўлиши керак. Кечикканлар имтиҳонга киритилмайди.

Кириш имтиҳонларига 2та ҳужжат: паспорт ва абитуриент рухсатномаси билан бориш талаб этилади. Паспорт бўлмаган ҳолатда рухсатнома ҳақиқий ҳисобланмайди. Тест синовларига ҳайдовчилик гувоҳномаси ёки паспорт нусхаси билан кириш мумкин эмас.

Фотолар муаллифи Муҳаммаджон Ғаниев

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид