Жаҳон | 15:35 / 04.09.2020
9643
1 дақиқада ўқилади

Киев Минскнинг нодўстона ҳаракатларига нисбатан кескин жавоб қайтарилишини билдирди

Аввалроқ Беларусь президенти Александр Лукашенко Польша, Чехия, Литва ва Украина мамлакатнинг ички ишларига аралашаётганини айтганди.

Дмитрий Кулеба / Фото: Zuma / ТАСС

Украина Беларусь ҳукуматининг нодўстона ҳаракатларига нисбатан кескин жавоб қайтаради, деди Украина ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба.

 "Кескин жавоб қайтарамиз деганимда, Беларуснинг кескин ҳаракатларига нисбатан жавоб қайтарилишини назарда тутдим, сўзларига эмас", - деди у.

Кулебанинг таъкидлашича, Киев Украинанинг Беларусь ички ишларига аралашганлиги тўғрисидаги барча айбловлар ҳақиқатга тўғри келмайди деб ҳисоблайди.

 Аввалроқ Беларусь президенти Александр Лукашенко мамлакатнинг ички ишларига аралашаётган ва норозилик намойишларини бошқараётган давлатларни санаб ўтганди.

 "Бу Польша, Чехия, Литва ва Украина томонидан содир этилмоқда, бу бизни янада ҳушёр торттиради", - деганди Лукашенко.

Мавзуга оид