Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойда бир суткада коронавирус юқтириш билан боғлиқ 51та ҳолат аниқланди
Хитойда ўтган йил декабрдан буён 4634 киши коронавирус қурбони бўлган, 85 102 киши касалликка чалинган.
Хитойда ўтган суткада 51та COVID-19га чалиниш ҳолати аниқланди. Бу ҳақда Хитой соғлиқни сақлаш давлат қўмитаси хабар берди.
Хабарда айтилишича, касаллик 25 беморда фаол кўринишда ва 26 беморда симптомсиз шаклда бўлган. Барча ҳолатлар хориждан келганларда аниқланганлиги айтилмоқда.
Хитойда ўтган йил декабрдан буён 4634 киши коронавирус қурбони бўлган, 85 102 киши касалликка чалинган.
Шунингдек, Ҳонгконгда 4 838, Макаода 46 ва Тайванда 489та ҳолат қайд этилган.
Мавзуга оид
17:43 / 04.04.2025
Хитой Трампнинг чақириғини қабул қилди ва жавоб қайтарди
16:27 / 04.04.2025
Хитой АҚШ товарларига бож тарифларини оширади
17:04 / 03.04.2025
Хитой ва Европа Иттифоқи АҚШ янги бож тарифларига норозилик билдирди
23:16 / 01.04.2025