Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жорий йилги пахта теримига аскарлар жалб қилинмайди – вазир ўринбосари
Бугун, 5 сентябрь куни АОКАда ўтказилган матбуот анжуманида пахта терими мавсумини ташкил қилиш ишлари ҳақида маълумот берилди.
Анжуманда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири ўринбосари Баҳодир Умрзоқовнинг айтишича, жорий йилги теримга аскарлар жалб қилинмайди. Бу борада алоҳида буйруқ чиқарилган. Мактаблар ва тиббий муассасалар ҳам пахтага чиқарилмайди.
Касаба уюшмалари федерацияси раиси ўринбосари Бахтиёр Маҳмадалиевнинг қайд этишича, жорий йил пахта терувчилар меҳнат шартномаси асосида пахта теришади.
“Ўз маҳалласида пахта терувчилар учун индивидуал шартнома тузилади, узоқ ҳудудлардан, масалан, водий вилоятларидан бошқа вилоятларга бориб отрядларда пахта терувчилар учун эса отряд шартномалари тузилади”, - деди у.
Шунингдек, федерация раиси ўринбосари мажбурий меҳнат қай ҳолатларда қайд этилиши ҳақида ҳам тўхталиб ўтди.
“Тиббиёт ходимлари ёки педагоглар ўз иш вақтидан кейингина қўшимча даромад топиш учун чиқишса, бу мажбурий меҳнат ҳисобланмайди. Умуман олганда, қайси ташкилот ходими бўлишидан қатъи назар ўз хоҳишига кўра пахта терувчилар мажбурий меҳнатга жалб қилинганлар рўйхатига киритилмайди”, - дея Бахтиёр Маҳмадалиевнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Мавзуга оид
14:55 / 27.05.2025
Пахта ва ғаллачиликда юқори кўрсаткичларга эга субъектлар қўшимча рағбатлантирилади
09:26 / 22.05.2025
CNN: Россия командирлари асирга олинган украиналик аскарларни ўлдиришга буйруқ беряпти
17:04 / 01.05.2025
АҚШ Ўзбекистон пахта саноатини молиялаштирганини эшитган Илон Маск кулиб юборди
22:00 / 25.03.2025