Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойда кўп квартирали уйлар ниқоби остида фаолият юритган қабристонлар ёпилди
Хитойнинг Тяньцзинь шаҳри маъмурияти кўп квартирали уйларни қабристонларга айлантирган компания фаолиятига чек қўйди. Бундай қабристондаги бир квадрат метр жой минг долларга яқинни ташкил қилган, деб хабар берди Global Times нашри.
Компания 16 та 5 қаватли уйдан иборат мажмуага эга бўлган. Уларни таъмирлашга 44 млн доллар сарфланган. Бироқ биноларда одамлар яшамаган, у ерда марҳумларнинг хоклари сақланган.
Мижозларга хокларни 50 йилга жойлаштириш учун турар-жой майдони ижарага таклиф этилган. Бу уйлардаги бир квадрат метр жой нархи минг долларга яқинни ташкил қилган. Пастки қаватлардаги жойлар қимматроқ турган.
Уйлар бир қарашда квартиралардаги қорайтирилган деразалардан ташқари одатдаги уйлардан ҳеч нимаси билан фарқ қилмаган.
Сағана-квартираларинг майдони 20 квадрат метрдан 50 квадрат метргачани ташкил қилган. Ҳар бир қаватда бундай квартиралардан 25 тадан бўлган.
Сағанага кириш жойида марҳумнинг исми ёзилган тахтача бўлган ва сунъий гулчамбарлар жойлаштирилган.
Ушбу ноодатий қабристоннинг 6 йиллик фаолияти давомида квартираларда 100 мингга яқин хок солинган урна жойлаштирилган.
Мавзуга оид
17:43 / 04.04.2025
Хитой Трампнинг чақириғини қабул қилди ва жавоб қайтарди
16:27 / 04.04.2025
Хитой АҚШ товарларига бож тарифларини оширади
17:04 / 03.04.2025
Хитой ва Европа Иттифоқи АҚШ янги бож тарифларига норозилик билдирди
23:16 / 01.04.2025