Жаҳон | 10:38 / 06.09.2020
9481
2 дақиқада ўқилади

Фазогирлар миясида ўзгаришлар юз бериши аниқланди

Фото: Getty Images

Австралия, Бельгия, Германия ва Россия олимлари Халқаро коинот станциясида ўртача 171 кун қолган 11 нафар россиялик фазогирнинг мияси структурасини ўрганиб чиқишди. Аниқланишича, фазода узоқ вақт қолиш мия структурасига таъсир этар экан.

Олимлар ҳар бир фазогирнинг миясини диффузион МРТ ёрдамида уч марта – фазога учишдан олдин ва Ерга қайтгандан кейин икки марта текширишган.

Олимларнинг таъкидлашича, нейровизуаллаштириш усуллари фазовий парвоздан кейин миядаги таркибий ва фукнционал ўзгаришларни аниқлашга имкон берган. Жумладан, муайян вақт давомида вазнсизлик ҳолатида қолиш натижасида мияда оқ ва кулранг моддалар тақсимланиши ўзгаради ҳамда мия қоринчалари ҳажми ошади, чунки уларда орқа мия суюқлиги миқдори кўпайяди.

Мутахассисларнинг фикрича, асаб тизими шу йўл билан вазнсизликка мослашади ва миянинг ҳаракатлар назорати учун жавобгар соҳаларига юкламани оширади. Таъкидланишича, фазогирлар Ерга қайтгандан кейин 7 ой ўтгач, мия кўрсаткичлари яна меъёрига келади.

Мавзуга оид