Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳонгконгда минглаб одамлар сайловлар кўчирилганига қарши намойишга чиқди
Ҳонгконгда минглаб одамлар коронавирус пандемияси сабабли парламентга сайловлар кўчирилганига қарши норозилик намойишларига чиқди. Сайловлар 6 сентябрда ўтиши керак эди.
Ҳонгконг ҳукумати коронавирусдан касалланиш ҳолатлари кўпаяётгани сабабли 30 июлда сайловларни бир йилга қолдиришга қарор қилган.
Намойишчилар “Менга овоз бериш ҳуқуқини қайтаринг!” деб ҳайқиришган. Улар кўп масофа босиб ўта олишмаган, чунки дарҳол маҳаллий куч тузилмалари қаршилигига учрашган.
Полиция намойишчиларни тарқатиш учун гармдори газли шарчалар билан уларга ўқ узган, 300 га яқин намойишчи ҳибсга олинган.
Мухолифат ҳукуматни пандемия баҳонасида одамларнинг овоз беришига халақит қилишда айблаган.
Мавзуга оид
00:40 / 03.02.2025
Гуржистонда намойишга чиққан ўнлаб мухолифат вакиллари ҳибсга олинди
22:42 / 13.01.2025
Брюсселда пенсия ислоҳотига қарши норозилик намойишлари бўлиб ўтди
20:37 / 11.01.2025
Мўғулистонда ҳукуматга қарши норозилик намойишлари бошланди
10:19 / 20.12.2024