Ўзбекистон | 00:11 / 07.09.2020
27514
2 дақиқада ўқилади

Коронавирус: Сўнгги бир кунда 300га яқин янги ҳолат аниқланди, 400га яқин бемор тузалди

Ўзбекистонда 6 сентябрь куни 293та янги ҳолат қайд этилди, 397 нафар бемор тузалди, 5 бемор вафот этди.

«Шу йилнинг 6 сентябрь куни мамлакатимизнинг 7 та ҳудудида 293 ҳолатда касаллик қайд этилди», дейилади Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарида.

Янги ҳолатлар (+293)
Кун давомида тана ҳарорати кўтарилгани боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлгани сабабли намуна олинган фуқаролар орасида 293 ҳолат аниқланган ва жами ҳолатлар сони 43 минг 663тага етган.

  • Тошкент шаҳрида 177 ҳолат;
  • Тошкент вилоятида 88 ҳолат;
  • Самарқанд вилоятида 10 ҳолат;
  • Сурхондарё вилоятида 9 ҳолат;
  • Қашқадарё вилоятида 5 ҳолат;
  • Андижон вилоятида 2 ҳолат;
  • Наманган вилоятида 2 ҳолат.

Тузалганлар (+397)
Бугун Тошкент шаҳри, Қашқадарё, Тошкент, Самарқанд, Сурхондарё ҳамда Наманган вилоятларида жами 397 нафар бемор соғайди ва шу вақтгача касалликдан фориғ бўлганлар сони 41 минг 277 нафарга етди.

  • Тошкент шаҳрида 279 нафар;
  • Тошкент вилоятида 91 нафар;
  • Қашқадарё вилоятида 10 нафар;
  • Самарқанд вилоятида 8 нафар;
  • Сурхондарё вилоятида 7 нафар;
  • Наманган вилоятида 2 нафар. 

Ўлим ҳолатлари (+5)
Кун давомида Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлардан 5 нафари вафот этди ва расмий статистикага кўра Ўзбекистонда коронавирус қурбонлари сони 348 нафарга етди.

  • Чилонзор туманида яшаган 61 ёшли С.А. (эркак);
  • Олмазор туманида яшаган 54 ёшли Т.К. (эркак);
  • Учтепа туманида яшаган 68 ёшли А.А. (аёл);
  • Яккасарой  туманида яшаган 82 ёшли И.М. (аёл);
  • Юнусобод туманида яшаган 68 ёшли А.Р. (эркак) вафот этди.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 2 038 нафар бемор даволанмоқда, уларнинг 375 нафари оғир, 219 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Мавзуга оид