Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Samsung АҚШ компанияси билан 5G тармоқлар қуриш бўйича 6,6 миллиард долларлик шартнома тузди
Samsung компанияси АҚШнинг йирик мобил операторларидан бири бўлган Verizon компанияси учун 5G тармоқлар қуриш бўйича 6,6 млрд долларлик шартнома тузганини эълон қилди. Жанубий Корея компанияси ва Verizon Sourcing LLC ўртасида тузилган шартнома 2025 йил охиригача мўлжалланган.

Фото: Getty Images
Ушбу шартнома қиймати Samsung Electronics’нинг 2019 йилдаги тушумининг деярли 3,5 фоизини ташкил қилади.
Жанубий Корея 5G тармоқларини тижорий мақсадда ишга туширган дунёдаги биринчи давлатлардан бири бўлди. Samsung ва Verizon компаниялари Open RAN Coalition деб номланган компаниялар альянси иштирокчилари ҳисобланади. Бу альянсга АҚШ, Европа, Жанубий Корея ва Япония компаниялари (AT&T, Cisco, Microsoft, HP, Intel, Nokia, Telefonica, NTT ва бошқалар) киради. Баъзи кузатувчилар ушбу альянсни Хитой телекоммуникация компанияларининг ўсиб бораётган таъсирига қарши бирлашма деб ҳисоблайдилар. Бир қатор ғарб давлатлари фикрича, Хитой компаниялари таъсири кучайиши уларнинг миллий хавфсизлигига таҳдид солади.
Маълумки, АҚШ Хитойнинг Huawei ва ZTE компанияларига қарши санкциялар киритган. Европа давлатлари Хитой компанияларига қарши очиқча санкциялар киритмаган бўлса-да, “демократия йўқ бўлган” давлатларда жойлашган ва “ҳукумат билан яқин алоқаларга” эга компаниялар хизматларига баъзи чекловларни кўзда тутувчи қарор қабул қилган.
Мавзуга оид

11:00 / 28.05.2025
АҚШ дунё бўйлаб хорижий талабалар учун виза суҳбатларини тўхтатмоқда

09:03 / 28.05.2025
WSJ: Трамп Россияга қарши санкцияларни кучайтириш ҳақида ўйлаяпти

22:46 / 27.05.2025
Трамп АҚШ олийгоҳларига чет эллик барча талабалар қабулини тўхтатади

21:38 / 27.05.2025