Жаҳон | 21:42 / 08.09.2020
2845
1 дақиқада ўқилади

Боливиянинг собиқ президенти сайловларда иштирок этишга қўйилмади 

Боливия конституциявий суди мамлакатнинг собиқ президенти Эво Моралесга парламент сайловларига Кочабамба вилоятидан сенатор лавозимига номзодини қўйишни рад этди. Суд шу тариқа февралда сайлов комиссияси чиқарган шундай қарорни тасдиқлаган. 

Фото: AP

Бундай қарор қабул қилинишига Моралеснинг Боливияда доимий тарзда яшамаслиги ва шу сабабли парламентда ўринга эга бўла олмаслиги асос қилиб олинган

Моралес айни вақтда Аргентинада яшамоқда. 2019 йилда у ҳарбийлар босими остида 13 йиллик президентликдан кейин ўз лавозимидан воз кечишга ва эмиграция қилишга мажбур бўлган. Моралес 2019 йил 20 октябрда ўтган президент сайловларини сохталаштиришда айбланган. Ўшандан бери мамлакатни сенат раисининг собиқ ўринбосари Жанин Аньес бошчилигидаги вақтинчалик ҳукумат бошқариб келмоқда.   

Боливияда 18 октябрда нафақат парламент, балки президент сайловлари ҳам бўлиб ўтади. Моралес бу сайловларга ҳам қўйилмаган. Сенат президент лавозимига уни қаторасига 3 муддат эгаллаган шахслар қўйилмаслиги ҳақида қарор қабул қилган. 

Мавзуга оид