Ўзбекистон | 10:51 / 08.09.2020
11987
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари сони 44 мингдан ошди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда яна 132 кишида коронавирус аниқлангани ва жами касалланиш ҳолатлари сони 44 минг 107тага етгани ҳақида хабар берди.

Янги ҳолатлар (+132)
2020 йил 8 сентябрь соат 10.00 ҳолатига кўра Ўзбекистоннинг 5  ҳудудида тана ҳарорати кўтарилгани боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлгани сабабли намуна олинган фуқаролар орасида 132 ҳолат аниқланган.

  • Тошкент шаҳрида 111 ҳолат;
  • Бухоро вилоятида 9 ҳолат;
  • Наманган вилоятида 6 ҳолат;
  • Тошкент вилоятида 5 ҳолат;
  • Сурхондарё вилоятида 1 ҳолат.

Шу вақтгача касаллик қайд этилган жами 44 минг 107 нафар бемордан 41 минг 594 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 94 фоизни ташкил этмоқда.

Ўлим ҳолатлари (+2)
Сўнгги 10 соат ичида яна икки ўлим ҳолати қайд этилиб, Ўзбекистонда расмий статистикага киритилган ўлим ҳолатлари сони 356тага етган.

  • Учтепа туманида яшаган 72 ёшли И.К. (эркак);
  • Ангрен шаҳрида яшаган 56 ёшли Р.Е. (аёл) вафот этди.

 
Ҳозирда 2157 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 430 нафари оғир, 224 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Мавзуга оид