Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Москвада аҳолини коронавирусга қарши эмлаш бошланди
Москва ҳукумати ва Гамалея номидаги миллий тадқиқот маркази пойтахт аҳолисини тадқиқотда қатнашишга таклиф этмоқда - 40 минг киши бепул эмланади.
Коронавирусга қарши вакцина рўйхатга олинганидан кейинги тадқиқотлар доирасида москваликларни вакцинация қилиш бошланди, деб маълум қилди Москва мэри ўринбосари Анастасия Ракова.
"Бугун нафақат шаҳар, балки бутун мамлакат учун муҳим кун. Рўйхатга олишдан кейинги тадқиқотлар доирасида Москвада илк фуқароларни COVID-19га қарши вакцинация қилиш бошланди. Бугун тадқиқотнинг дастлабки қатнашчилари эмланди", - деди Ракова.
Унинг сўзларига кўра, эмлаш икки босқичда амалга оширилади. Биринчи босқичда кўнгиллилар вакцинанинг биринчи қисми, 21 кундан кейин эса иккинчи қисми билан эмланади. Қисмлар таркибидан жой олган фаол моддалар билан бир-биридан фарқ қилади –организм иммун ҳимоя тизимини кучайтириш учун шундай қилинган.
Москва ҳукумати ва Гамалея номидаги миллий тадқиқот маркази пойтахт аҳолисини тадқиқотда қатнашишга таклиф этмоқда - 40 минг киши бепул эмланади.
Ракованинг айтишича, 35 мингдан ортиқ москвалик вакцинация учун ариза берган.
Мавзуга оид
08:25 / 28.05.2025
Собянин: Москва яқинида 30 дан ортиқ дрон йўқ қилинди
07:41 / 10.05.2025
Москвада Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путиннинг учрашуви бўлиб ўтди
19:49 / 08.05.2025
Шавкат Мирзиёев Москвага етиб борди
14:35 / 08.05.2025