Қонунчиликка "лафзсизлик тўлови" атамаси киритилиши мумкин
Ўзбекистон Фуқаролик кодексининг янги таҳриридан неустойка термини чиқарилиб, уни «лафзсизлик тўлови» атамасига алмаштириш таклиф этилмоқда. Аммо Бош прокуратура бунга қаршилигини билдирди.
10 сенятбрь куни Фуқаролик кодексининг янги таҳрири лойиҳасига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда сўз олган Бош прокуратура бошқарма катта прокурори Жамшид Қўшилов неустойка терминини ўзбекча муқобилига алмаштириш масаласи кўрилаётганини маълум қилди.
«Неустойка атамасини «лафзсизлик тўлови» деб ўзгартириш бўйича ижрочилар томонидан таклиф киритиляпти. Бу сал ноўрин бўларди. Чунки неустойка ундириш масаласи бошқа хорижий давлатлар қонунчилигида ҳам бевосита бор. Неустойка фақат ёзма ҳуқуқий муносабатларда қўлланиладиган атама ҳисобланади. Лафзсизлик деган тушунчани ўзбек имло луғатидан кўрдик, бу сўз халқ орасида айнан оғзаки келишувларда қўлланилиши маълум бўлди. Бу масалани қайта кўриб чиқиб, содда шаклда неустойка терминининг ўзини қолдириш мақсадга мувофиқ бўлади. Бош прокуратура кейинги муҳокамаларда ҳам Фуқаролик кодексининг янги таҳрири бўйича ўз фикрларини бериб боради», – деди Жамшид Қўшилов.
Неустойка нима?
Неустойка – шартномадаги бирор мажбуриятни вақтида бажармаганлик учун икки томоннинг биридан олинадиган жарима.
Амалда Фуқаролик кодексининг 260-моддасига кўра, қонун ҳужжатлари ёки шартнома билан белгиланган, қарздор мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдиpда кредиторга тўлаши шарт бўлган пул суммаси неустойка ҳисобланади.
Мавзуга оид
18:40 / 09.11.2024
МИБнинг Андижон ва Фарғона вилоятлари бошқармаси раҳбарлари ўзгарди
23:51 / 27.10.2024
Бош прокуратура ОАВ вакилларини тасдиқланмаган ахборот тарқатишдан огоҳлантирди
15:34 / 24.10.2024
Саноат корхоналари чанг-газ тозалаш ускуналари ўрнатишни пайсалга солмоқда — Бош прокуратура
13:05 / 11.09.2024