Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия ИИВ хорижликларнинг фуқаролик олишини осонлаштирувчи янги қонунни тайёрламоқда
Россия ҳудудида бўлиб туриш тартиби ўзгаради, ҳужжатларни расмийлаштириш жараёни соддалаштирилади.
Россия ИИВ хорижликларнинг Россия фуқаролигини олиши ва ишга жойлашишини соддалашитрувчи янги қонун лойиҳаси концепциясини тайёрлади ва муҳокама қилмоқда. Бу ҳақда Россия ИИВ миграция масалалари бўйича бош бошқармаси бошлиғи Валентина Казакова маълум қилди.
"Қонун лойиҳасида кўплаб ўзгаришлар бўлади деган фикрдамиз. Россия ҳудудида бўлиб туриш тартиби ўзгаради, ҳужжатларни расмийлаштириш жараёни соддалаштирилади", - деди Казакова.
Унинг сўзларига кўра, янги қонунда миграцион режимлар бўлиниши режалаштирилмоқда.
"Агар хориж фуқароси ишлаш мақсадида келса, у барча ҳужжатларни осон, сифатли расмийлаштира олади. Бунинг учун турли электрон реестрлар жорий этилади. Иш берувчилар реестри, хорижлик ишчилар реестри", - дея аниқлик киритди Казакова.
Унинг қайд этишича, вақтинчалик яшаш рухсатномаси институтидан ҳам воз кечиш режалаштирилмоқда.
Казакова мазкур лойиҳа 9 сентябрь куни Россия жамоат палатасида "нолинчи ўқиш"дан ўтганини айтди. Ҳозирда Россия ИИВ ишлаб чиқилган концепция бўйича таклиф ва эътирозларни кутмоқда. Федерал қонун лойиҳаси 2021 йилда пайдо бўлиши мумкин.
Мавзуга оид
08:40 / 13.05.2025
Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти MH17 ҳалокати учун Россияни жавобгар деб топди
17:02 / 12.05.2025
Россияда хорижликларга тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби ўзгаради
14:54 / 12.05.2025
Россия ТИВ: Аввал Истанбулдаги музокаралар, кейин - сулҳ мавзуси
13:00 / 12.05.2025