Фан-техника | 18:06 / 11.09.2020
4072
1 дақиқада ўқилади

Жаҳон бозорида 5G-смартфонлар сотуви кескин ўсиши тахмин қилинмоқда

5G-смартфонлар савдосининг 60 фоиздан ортиғи Хитойга тўғри келади.

Фото: Depositphotos / nirutdps

2020 йил якунлари бўйича дунё бўйича бешинчи авлод мобил тармоғида ишлайдиган 278 миллион дона смартфон сотилади. Canalys агентлиги таҳлилчилари ана шундай тахмин билдирди.

 Таҳлилчиларнинг фикрича, коронавирус инқирозига қарамасдан, бутун дунёда смартфон бозори тикланмоқда. Савдо мавсумида 5G-смартфонларга  бўлган талаб ошади, дейди Canalys таҳлилчиси Бен Стэнтон.

 Таҳлилчиларнинг тахминига кўра, 2021 йилда ярим миллиарддан ортиқ ана шундай смартфонлар сотилади.

5G-смартфонлар савдосининг 60 фоиздан ортиғи Хитойга тўғри келади. Ҳозирда бу ерда нархи 150 доллар бўлган, маълумотларни юқори тезликда қабул қиладиган ва узатадиган қурилмаларни сотиб олиш мумкин.

Иккинчи ва учинчи ўринларда Шимолий Америка ва Европа бозорлари турибди.

Мавзуга оид