Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрон Исроил сабабли Баҳрайнга қасос олиш билан таҳдид қилди
Баҳрайн Исроил билан дипломатик муносабатлар ўрнатиш тўғрисида келишувга эришган бир ой ичидаги иккинчи араб давлати бўлди.
Ислом инқилоби муҳофизлари корпуси Исроил билан муносабатлар ўрнатгани учун Баҳрайнни қасос олиш тўғрисида огоҳлантирди.
"Баҳрайннинг золим ҳукмдорларини Қуддус озодлиги учун курашувчилар, мусулмонлар ва бу мамлакатнинг виждонли инсонларининг кескин қасоси кутади", - дейилади Sepah News сайтида эълон қилинган баёнотда.
Баёнотда қайд этилишича, баҳрайн ҳукумати "хоинлик" ва "аҳмоқона хато"га йўл қўйган ва шунга муносиб жавоб олади.
Жума куни Баҳрайн Исроил билан дипломатик муносабатлар ўрнатиш тўғрисида келишувга эришган бир ой ичидаги иккинчи араб давлати бўлди.
Август ўртасида Исроил ва БАА тинчлик сулҳини тузиш бўйича келишувга эришганди.
Таъкидланишича, Баҳрайн Вашингтонда бўлиб ўтадиган Исроил ва БАА ўртасидаги келишув имзоланиши маросимида иштирок этади.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
13:59 / 28.05.2025
Германия расмийлари Исроилнинг Ғазодаги ҳаракатларини танқид қилди
11:33 / 27.05.2025
Уиткофф: Ҳамас Исроил билан сулҳ бўйича келишувни рад этди
20:40 / 26.05.2025