Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жонсон ЕИни Буюк Британия яхлитлигига таҳдид деб атади
Британия ЕИ билан Канада каби эркин савдо тўғрисида умумий келишув тузишга ҳаракат қилмоқда, аммо Брюссел 40 йилдан ортиқ Евроиттифоқ таркибида бўлган мамлакатга ён босишни истамаяпти, деди Жонсон.
Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон Европа Иттифоқини (ЕИ) Буюк Британия бирлиги ва ҳудудий яхлитлигига таҳдид деб атади, деб ёзади The Telegraph.
Жонсоннинг эслатишича, Буюк Британия ЕИ таркибидан чиққанига етти ойдан ортиқ бўлди ва бутун ўтган вақт давомида Лондон ва Брюссел ўртасида музокаралар давом этди.
Британия ЕИ билан Канада каби эркин савдо тўғрисида умумий келишув тузишга ҳаракат қилмоқда, аммо Брюссел 40 йилдан ортиқ Евроиттифоқ таркибида бўлган мамлакатга ён босишни истамаяпти, деди Жонсон.
У шу билан бирга, кейинги бир неча ой давомида «сезиларли натижа» ҳам бўлганини қайд этди.
Британия бош вазири Лондоннинг Шимолий Ирландия билан муносабатларига нисбатан тутган позициясига ҳам тўхталиб ўтди.
«Биз Шимолий Ирландия бўйича баённома қиролликнинг бу қисми ЕИ божхона иттифоқи таркибида қолишидан хавфсираяпмиз. Биз Буюк Британияни бу фалокатдан сақлаб қолишимиз лозим», - деди Жонсон.
Мавзуга оид
23:08 / 27.05.2025
Океандаги олди-берди: Британия Чагос оролини нега топширди?
11:50 / 26.05.2025
Британия бозорларига Ўзбекистонда етиштирилган гилос етказиб берилди
18:08 / 22.05.2025
Британия Россия махсус хизматларини 10 мингга яқин камерани бузиб кирганликда айблади
10:38 / 21.05.2025