Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқанддаги 38 та мактабда бугундан ўқиш бошланади
Самарқанд вилоятидаги 38 та мактабда 14 сентябрдан анъанавий таълим тарзида ўқиш бошланади. Бу ҳақда вилоят халқ таълими бошқармаси маълум қилди.
Бошқарма 14 сентябрдан анъанавий таълим бошланадиган мактаблар рўйхати эълон қилинди. Қуйидаги мактабларда бугун, 14 сентябрдан ўқувчилар мактабга бориб таълим олишни бошлайди:
- Каттақўрғон шаҳрида 2, 3 ва 5-сонли мактаблар;
- Булунғурда 2-сонли мактаб;
- Иштихонда 7 ва 26-сонли мактаблар.
- Каттақўрғон туманида 2, 17, 20, 27, 36, 41, 50, 56 ва 93-сонли мактаблар;
- Нарпайда 50 ва 61-сонли мактаблар;
- Оқдарёда 20 ва 12-сонли мактаблар;
- Пастдарғомда 51-сонли мактаб;
- Пахтачида 2 ва 17-сонли мактаблар;
- Самарқанд туманида 2, 4, 6, 10, 13, 14, 16, 21, 25, 33, 34, 36, 39, 43, 44 ва 54-сонли мактаблар.
Олдинроқ Самарқанд шаҳрида мактаблар 21 сентябрдан аввал очилмаслиги маълум қилинганди. Шунингдек, ўқитувчиларида коронавирус аниқлангани эълон қилинган Жомбой, Ургут ва Пайариқ туманларида ҳам мактаблар ҳозирча очилмайди.
Мавзуга оид
14:57 / 09.05.2025
Самарқанд шаҳридаги кўп қаватли уйда газ портлади. 6 киши ҳалок бўлган
12:20 / 05.05.2025
10 метрлик жарлик ичидаги чангалзорга тушиб кетган икки киши қутқарилди
10:20 / 05.05.2025
Нурободда қарийб 17 минг гектар майдонда зарарли чигирткалар тарқалгани аниқланди
13:52 / 09.03.2025