Тошкентда автомобиллар қатнови учун қулайлик: шаҳарда 6 қаторли 3 та йўл ўтказгич қурилмоқда
Тошкент шаҳрининг Кичик ҳалқа автомобиль йўли, Қипчоқ кўчаси ва Тошкент ҳалқа автомобиль йўлида олти қаторли 3 та йўл ўтказгич қурилмоқда.
14 сентябрь куни шаҳар ҳокимлиги ташкил этган пресс-турда ОАВ вакиллари қурилиш жараёни билан таништирилди.
Маълум қилинишича, Кичик ҳалқа автомобиль йўлида қурилаётган “Чўпонота” кўприги лойиҳанинг энг йирик обьекти ҳисобланади. Кўприк узунлиги 597 метр бўлиб, ўтиш йўллари қўшилганда умумий узунлиги 950 метрни ташкил қилади.
Лойиҳа раҳбари Темур Исомиддиновнинг айтишича, мазкур кўприк ишга тушиши натижасида автомобиль қатновида қулайлик ва хавфсизлик даражаси ортади, тирбандлик камаяди.
“Яккасарой тумани Чўпонота кўчасидан Сергели тумани Қипчоқ кўчасигача бўлган йўлнинг умумий узунлиги 6 километрдан иборат. Лойиҳа бўйича ушбу масофада 3 та йўл ўтказгич қурилиши назарда тутилган. Мазкур йўл қурилиши ниҳояланса, 1 соатда 3000-4000 та автомашина бир томонлама, 6000-8000 та автомобиль икки томонлама ҳаракатланиш имкониятига эга бўлади. Қурилиш якунига етгач, Сергели йўлидаги тирбандлик анча камайишига эришилади. Лойиҳанинг умумий қиймати 280 млрд сўмни ташкил этади”,- деди Темур Исомиддинов.
Кўприк қурилишида замонавий стандартларга мос монолит оралиқ қурилмалари технологияси қўлланилмоқда. Йўл ўтказгичлар “Grand road Tashkent” корхонаси томонидан туркиялик муҳандислар ёрдамида қуриляпти.
“Чўпонота” кўприги монолит технологияси асосида қурилаётгани билан ўзига хос. Бундай кўприклар қурилиш услуби, чидамлилиги, дизайни ва қулайлиги билан ажралиб туради. Қурилиш ишларига 250 нафардан 320 нафаргача ишчи жалб қилинмоқда”,-деди “Grand road Tashkent” корхонаси участка бошлиғи Даврон Мусаев.
Режага кўра, қурилиш ишлари 2021 йилнинг кузида якунига етказилади.
Мавзуга оид
18:52 / 23.11.2024
Президент Тошкентда «Хушнуд» маҳалласи аҳолиси билан учрашди
16:37 / 23.11.2024
Шавкат Мирзиёев: Тадбиркор — иқтисодиёт пойдевори, давлат таянчи
10:51 / 23.11.2024
Тошкент аэропортида эшитиш қобилияти чекланган шахслар иш бошлади
17:02 / 22.11.2024