Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Пандемия даврида Самарқанд вилоятининг қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ўзига етадими?
Бу ҳақда вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Жамшид Ўроқов иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди.
Айтиш мумкинки, жорий йилнинг баҳор ойларида қишлоқ хўжалик маҳсулотлари, хусусан, картошка-пиёзнинг нархи кўтарилиб кетди. Ушбу ҳолат нафақат аҳоли, балки ҳокимият вакилларини ҳам ташвишга солди. Хўш, жорий қиш-баҳор ойларида бундай вазият такрорланмайдими?
Ҳоким ўринбосарининг айтишича, шу пайтга қадар Самарқанд вилоятида 3200-3500 гектар ерга картошка экиб келинган. Жорий йилда эса 9800 гектар ерга картошка экилган. Ўз навбатида 56 миллиард сўм банк кредити, 40 миллиард тадбиркорларнинг ўз маблағи айнан сифатли картошка уруғи харид қилиш учун ажратилган.
Ҳар йили 18 минг тонна картошка захира қилинган бўлса, жорий йилда 40 минг тонна картошка захира яратиляпти. Демак, «иккинчи нон» ҳисобланган картошканинг ўзи вилоят истеъмолидан уч-тўрт баробарга ортиқ.
«Пандемия қанча муддатга чўзилишини билмаймиз. Ушбу вазиятда айниқса, эҳтиёжманд, камбағал оилалар қийналиб қолиши мумкин. Ҳозирги вақтда вилоятда 45 мингдан ортиқ камбағал оила рўйхатга олинган. Насиб этса, қиш-баҳор ойларида биринчи навбатда камбағал оилаларга асосий турдаги қишлоқ хўжалик маҳсулотларини бепул етказиб беришни режалаштиряпмиз», деди Ж.Ўроқов.
Шунингдек, вилоятда сабзи, пиёз ва гуруч захираси ҳам яратиляпти. Хоразм вилояти, Тошкент шаҳри ва Қорақалпоғистон Республикасига ҳам ушбу маҳсулотлар етказиб берилиши кўзда тутилган.
Мавзуга оид
14:57 / 09.05.2025
Самарқанд шаҳридаги кўп қаватли уйда газ портлади. 6 киши ҳалок бўлган
12:20 / 05.05.2025
10 метрлик жарлик ичидаги чангалзорга тушиб кетган икки киши қутқарилди
10:20 / 05.05.2025
Нурободда қарийб 17 минг гектар майдонда зарарли чигирткалар тарқалгани аниқланди
13:52 / 09.03.2025