Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп Асадни йўқ қилмоқчи бўлганини, аммо Пентагон раҳбари бунга қарши чиққанини тан олди
Америкалик журналист Боб Вудворднинг 2018 йилда нашр этилган китобида Трамп Мэттисдан Асадни ўлдириш режасини ишлаб чиқишни талаб қилгани, аммо Мэттис бунга рози бўлмагани ёзилган. Китоб чоп этилганида Трамп буни Асадни йўқ қилишга уринганини инкор қилган.
АҚШ президенти Дональд Трамп Сурия етакчиси Башар Асадни йўқ қилмоқчи бўлгани, бунга мудофаа вазири Жеймс Мэттис қарши чиққанини айтди. Трамп Fox News телекомпаниясига берган интервьюсида буни тан олди.
"Асадни йўқ қилган бўлардим. Ҳамма нарсани тайёрлаб қўйгандим, бироқ Мэттис буни хоҳламади", деди у.
Трамп 2017-2019 йилларда АҚШ мудофаа вазири бўлган Мэттисни "ўз мажбуриятларини ёмон бажарган генерал" деб таърифлади.
"Асадни яхши инсон деб ҳисобламайман ва имкониятим бор эди, аммо Мэттис қарши бўлганди, Мэттис бундай чораларга қарши эди", - деб қўшиб қўйди АҚШ президенти.
Bloomberg агентлигининг қайд этишича, америкалик журналист Боб Вудворднинг 2018 йилда нашр этилган китобида Трамп Мэттисдан Асадни ўлдириш режасини ишлаб чиқишни талаб қилгани, аммо Мэттис бунга рози бўлмагани ёзилган. Китоб чоп этилганида Трамп Асадни йўқ қилишга уринганини инкор қилган.
Мавзуга оид
14:56 / 26.05.2025
Сурия расмийлари: Асад даврида 8 млн киши кузатув остида бўлган
17:28 / 28.04.2025
Башар Асад отасининг жасади қолдиқлари ўғирлаб кетилди – ОАВ
20:54 / 23.04.2025
Россия Башар Асадни Сурияга топширишдан бош тортди
17:47 / 17.04.2025