Ўзбекистон | 13:55 / 16.09.2020
29806
1 дақиқада ўқилади

Арнасой тумани ҳокими ишдан олинди

Жиззах вилояти Арнасой тумани ҳокими ўзгарди. Арнасой туманига Хуршид Шукуруллаевич Алимарданов янги ҳокими сифатида таништирилди.

Бугун, 16 сентябрь куни Халқ депутатлари Арнасой туман кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Йиғилишда Арнасой тумани ҳокими лавозимида ишлаб келган Жамолиддин Абдуғаниевич Бердибоев лавозимидан озод этилди.

Жамолиддин Бердибоев (суратда чапда)

Сессияда Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат хизмати ва ҳокимият вакиллик органлари билан ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича маслаҳатчисининг ўринбосари Умар Сапаевич Исмаилов иштирок этди.

Йиғилишда иштирок этган вилоят ҳокими Эргаш Солиев Арнасой тумани ҳокими лавозимига Хуршид Шукуруллаевич Алимарданов номзодини таклиф қилди. Депутатлар ушбу номзодни маъқуллади.

Хуршид Алимарданов

Хуршид Алимарданов 1979 йилда Бахмал туманида туғилган. 2007 йилда Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган.

У 2019 йилдан буён Шароф Рашидов тумани прокурори сифатида фаолият юритиб келаётган эди.

Эслатиб ўтамиз, Жамолиддин Бердибоев Арнасой туманига 2018 йилнинг апрель ойидан буён раҳбарлик қилиб келаётганди.
 

Мавзуга оид