Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Masdar Energy Навоий вилоятида шамол салоҳиятини таҳлил қилади
Masdar Energy компанияси (БАА) Навоий вилоятининг Томди туманида шамол салоҳиятини ўрганиш учун тўртта метеорологик устун (метео-мачта) ўрнатди.
Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, бу Навоий вилоятида 500 МВт қувватга эга шамол электр станциясини (ШЭС) қуриш лойиҳасини амалга оширишнинг навбатдаги босқичи ҳисобланади.
Қайд этилишича, келажакдаги шамол электр станциясининг қурилиш майдонидаги шамол потенциалини ўрганиш натижалари лойиҳанинг техник-иқтисодий ва молиявий асосланишини якунлаш имконини беради, бу эса халқаро молия институтлари билан кредит шартномаларини тузиш учун асос бўлиб хизмат қилади.

2020 йил 8 июнь куни “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ ва Masdar Energy компанияси ўртасида электр энергиясини сотиб олиш тўғрисида шартнома имзоланганди. Ушбу шамол электр станциясини ишга тушириш 2023 йилга режалаштирилган.
Ўзбекистон Энергетика вазирлиги Бирлашган Араб Амирликларининг ушбу компанияси билан қайта тикланадиган энергетика соҳасидаги ягона қўшма лойиҳаси эмас. Masdar, шунингдек, Навоий вилоятида 100 МВт қувватга эга фотоэлектр (қуёш) станциясини қуриш бўйича халқаро танловнинг биринчи босқичи ғолиби ҳисобланади.
Компаниянинг ғалабаси ишлаб чиқарилган электр энергиясининг 1 кВт. соатига 2,679 АҚШ центи тарифини ва ФЭС қурилишининг 12 ойлик муддатини таклиф қилган. БАА мутахассислари фикрига кўра, қуёш электр станцияси йилига 260 миллион кВт. соат электр энергияси ишлаб чиқаради.
Мавзуга оид
09:47 / 17.05.2025
Навоийда вентиляция тармоғи орқали олтин ўғирламоқчи бўлган шахслар ушланди
11:43 / 13.05.2025
Навоийда 55 ёшли аёл ҳужжатларда эркак сифатида қайд этиб келингани аниқланди
11:11 / 06.05.2025
“Тезлик жуда юқори бўлган” – Навоийдаги даҳшатли ЙТҲга изоҳ берилди
18:21 / 09.04.2025