Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда МИБнинг 426 нафар ходими бўшатилган. Собиқ ходимларнинг эътирозига муносабат билдирилди
Қашқадарё вилоятининг Муборак ва Миришкор туманларида ишсиз қолган МИБ ходимлари ўзлари билан якуний ҳисоб-китоб қилинмагани, компенсация тўлаб берилмагани юзасидан Kun.uz таҳририятига мурожаат қилишди.
Собиқ МИБчиларнинг айтишича, жорий йилнинг 18 июнида қабул қилинган «Табиий газ ва электр энергиясини сотиш механизмини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги президент фармонига кўра, тизим 1 августдан тугатилаётгани туфайли огоҳлантириш хати олишган.
«Бироқ ҳалигача бизга якуний ҳисоб-китоб ва компенсация пули тўлаб берилмади. Фаолиятимиз давомида қор-ёмғирли ёки жазирама кунларда, ҳатто пандемия даврида ҳам уйма-уй юриб ишладик. Шанба ва якшанба кунлари, кези келганда ярим тунгача ишда бўлдик. Меҳнат қонунчилиги бузилишига қарши чиққан ходим ишдан бўшатилиши аниқ эди.
Айни вақтда кўпчилигимиз ишсиз қолдик. Бизнинг келгусида бандлигимизни таъминлаш ҳам ҳеч кимнинг хаёлига келмаяпти», дейилади мурожаатда.
МИБ Қашқадарё вилоят бошқармаси ушбу ҳолат юзасидан изоҳ берди.

«Президентнинг юқорида номи тилга олинган фармонига кўра, 2020 йил 1 августдан Бюронинг энергия ресурслари ҳамда қаттиқ маиший чиқиндилар соҳасидаги ундирув ва бошқа вазифа-функцияларнинг тегишлича «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ ва «Ҳудудгазтаъминот» АЖнинг ҳудудий газ таъминоти ташкилотларига ўтказилиши белгиланган.
Шу сабабли, Бюронинг Қашқадарё вилоят бошқармаси тизимидаги штат бирликлари қисқартирилган, жами 426 нафар собиқ ходимларига меҳнат қонунчилигида назарда тутилган тартибда огоҳлантириш муддатига мувофиқ 1 миллиард 49 миллион сўмлик компенсация пуллари тўлиқ тўлаб берилган.
Жумладан, МИБ Муборак тумани бўлимининг 11 нафар собиқ ходимига 26 миллион 647 минг сўм ҳамда Миришкор туман бўлимининг 18 нафар собиқ ходимига 39 миллион 694 минг сўм компенсация пуллари тўланган.
Айтиш лозимки, 426 нафар собиқ ходимга фойдаланилмаган меҳнат таътили учун ҳисобланган якуний ҳисоб-китоб 4.414.682.0 минг сўмни (бу тушунарсиз суммани МИБ шу кўринишда тақдим этган — таҳ.) ташкил этиб, тўловлар навбатдаги босқичда амалга оширилади.
Бундан ташқари, бошқарма собиқ ходимларининг 120 нафарини ишга жойлаш масаласи ҳал қилинди. Улардан, 51 нафари таъминотчи корхоналарга, 69 нафари бошқа ташкилотларда ўз фаолиятини бошлади.
Меҳнат қонунчилигига амал қилиниши, иш ҳақи ва бошқа тўловларнинг тўланиши бўйича Мажбурий ижро бюросининг марказий аппарати масъул ходимлари тушунтириш беришга доим тайёр (Мурожаат учун телефон рақамлари: 71 207-11-72, 71 207-11-98) эканини билдириб қоламиз», дейилади МИБ муносабатида.
Мавзуга оид
07:30 / 20.11.2024
Қашқадарё вилояти айрим ҳудудларида табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилди
18:39 / 10.04.2024
Қашқадарё вилоятида зилзила содир бўлди
23:09 / 03.08.2023
Миришкорда кўлда чўмилаётган профилактика инспектори ғойиб бўлган. Прокуратура воқеани текширмоқда
16:27 / 20.08.2022