Ўзбекистон | 20:06 / 17.09.2020
11007
2 дақиқада ўқилади

Россия делегацияси Бош вазир ҳамроҳлигида Олмалиқ кон-металлургия комбинати фаолияти билан танишди

Фото: ОКМК

Бош вазир Абдулла Арипов Ўзбекистонда бўлиб турган “ВЭБ.РФ” Давлат тараққиёти корпорацияси раиси Игорь Шувалов бошчилигидаги делегация аъзолари билан биргаликда Олмалиқ кон-металлургия комбинатига ташриф буюрди. Бу ҳақда комбинат ахборот хизмати хабар бермоқда.

Қайд этилишича, комбинат бошқаруви раиси Абдулла Хурсанов ва “SFI Management Group” компанияси кузатув кенгаши раиси Қобил Шодиев меҳмонларни комбинат фаолияти билан яқиндан таништиришган. Россия делегацияси “Ёшлик-1” конини ўзлаштириш жараёни ва мутахассислар томонидан олиб борилаётган ишларни кўздан кечирган. Меҳмонларга мазкур конда олиб борилаётган ишлар ҳамда лойиҳани ишлаб чиқаришга татбиқ этиш бўйича режалар ҳақида маълумот берилган.

Ташриф давомида россияликлар 3-сонли Мис бойитиш фабрикаси қурилишининг бориши, 1-сонли Мис бойитиш фабрикасида жадал давом этаётган реконструкция ишлари, Мис эритиш заводидаги аффинажланган олтин ва кумуш ишлаб чиқариш жараёни ҳақида ҳам батафсил маълумотга эга бўлишган.

Мавзуга оид