Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Facebook смартфон камераси орқали Instagram фойдаланувчиларини кузатганликда айбланмоқда
Даъвогар Бриттани Кондитининг таъкидлашича, Facebook «ўз фойдаланувчилари тўғрисидаги қимматли маълумотларни» бошқа йўл билан йиға олмагани сабабли смартфонлар камераларидан фойдаланган.

Фото: Известия
Сан-Франциско судига Facebook компаниясининг Instagram иловаси фойдаланувчилар фото ва видео суратга олмаган пайтда ҳам iPhone камерасидан фойдаланаётганлиги борасида даъво аризаси келиб тушди. Бу ҳақда Instagram фойдаланувчиси берган ариза матнига асосланиб Bloomberg хабар қилди.
Шу йилнинг июлида қатор Instagram фойдаланувчилари илова iPhone камерасидан унинг эгаси рухсатисиз фойдаланиши мумкинлиги тўғрисидаги эслатмага эътибор қаратишганди. Facebook бу эслатмани нуқсон деб изоҳлаган ва фойдаланувчиларни смартфон камераси орқали кузатмаслигини билдирганди.
Даъвогар Бриттани Кондитининг таъкидлашича, Facebook «ўз фойдаланувчилари тўғрисидаги қимматли маълумотларни» бошқа йўл билан йиға олмагани сабабли смартфонлар камераларидан фойдаланган.
Аввалроқ, 12 августда, Facebook Instagram фойдаланувчиларининг биометрик маълумотларини йиғиш учун қиёфани аниқлаш технологиясидан фойдаланганликда айбланганди. Иллинойслик Instagram фойдаланувчиси ана шундай шикоят билан чиққанди.
Компания бу эътирозни рад этган ва Instagram бундай технологиялардан фойдаланмаслигини маълум қилган.
Мавзуга оид

16:39 / 12.04.2025
Instagram ўсмирлар учун баъзи чекловларни жорий қилади

08:40 / 26.03.2025
Россияда Instagram ва Facebookʼда реклама жойлаш тақиқланди

16:24 / 22.03.2025
Россияда Instagram’да реклама жойлаганлар жарима тўлайди

12:02 / 09.01.2025