Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мактаб таътиллари вақтини ўзгартириш режалаштирилмаган – ХТВ
Умумий ўрта таълимда жорий ўқув йили кечроқ – 14 сентябрда бошланганига қарамай, мактаб таътиллари кечиктирилиши режалаштирилмаяпти, деб маълум қилди Халқ таълими вазирлиги.
Вазирлик ахборотига кўра, ўқув йили 34 ҳафтадан иборат ва 4та чоракка бўлинади, ҳар бир чорак оралиғида таътиллар белгиланган:
- кузги таътил: 4 ноябрдан бошлаб 6 календарь кун;
- қишки таътил: 28 декабрдан бошлаб 14 календарь кун;
- баҳорги таътил: 21 мартдан бошлаб 7 календарь кун;
- ёзги таътил: 26 майдан 1 сентябрга қадар давом этади.
1-синф ўқувчилари учун эса февраль ойида қўшимча бир ҳафталик таътил берилади.
«Ҳозирча таътил кунларига ўзгартириш киритиш режалаштирилмаган, ўзгартириш зарурияти юзага келганда Республика махсус комиссияси қарори билан амалга оширилади ва бу ҳақда кенг жамоатчилик хабардор қилинади», – дейилади ХТВ хабарида.
Мавзуга оид
16:13 / 31.03.2025
Самарқанддаги саммит сабаб баъзи талабаларга қисқа муддатли таътил берилади
19:43 / 17.03.2025
Мактабларда баҳорги таътил 21 мартдан бошланади
18:10 / 10.01.2025
Шавкат Мирзиёев қисқа муддатли меҳнат таътилини якунлади
16:40 / 18.12.2024