Ўзбекистон | 08:33 / 19.09.2020
13924
4 дақиқада ўқилади

Болалар ва ўсмирлар учун робототехника: ота-оналарни қизиқтирган саволларга жавоблар

Бундан 20 йил муқаддам дунёнинг энг илғор ва бадавлат кишилари нефть магнатлари ёки йирик бизнесменлар ҳисобланарди. Аммо замонавий технологиялар асрида ҳаммаси ўзгариб кетди. Бугунги кунда миллиардерлар ўнлигидан асосан технологик гигантлар жой олган.

Замонавий технологиялар ҳаётимизга борган сари чуқурроқ кириб келяпти. Ҳатто боғча ёшидаги болалар ҳам гаджетлардан бемалол фойдалана олишяпти.

Аммо, зукко болаларнинг технологияга қизиқишларини ҳамма ота-оналар ҳам тўғри йўналтира оляпти, дея олмаймиз. Ваҳоланки, болаларнинг бу қизиқишлари ривожлантирилса, улардан келгусида креатив ақл эгалари, ихтирочилар етишиб чиқиши ҳеч гап эмас.

Шу ўринда, сўнгги йилларда Ўзбекистонда болаларнинг робототехникани ўрганишига имкониятлар пайдо бўла бошлагани кишини қувонтиради.

Биз Тошкентда жойлашган, болаларга робототехника ўқитишга ихтисослашган «ОПТИМАЛ ТАЪЛИМ» ўқув марказининг ёш ўқитувчилари – Бекзод Абдураҳмонов ва Сурайё Жабборова билан суҳбатда бўлиб, кўпчилик ота-оналарни қизиқтириши мумкин бўлган саволларга жавоб олдик.

– Умуман, робототехника ўзи нима ва у болаларга нима беради?

– Робототехника – бу роботлар ва уларни бошқариш, сенсорли алоқа, ахборотни қайта ишлаш учун компьютер тизимларини лойиҳалаш, қуриш, ишлатиш ва улардан фойдаланиш билан шуғулланадиган технологиялар соҳаси.

Робототехникани ўрганишнинг таъсири болаларда қуйидагиларда намоён бўлади:

  • эътиборни ва хотирани кучайтиради;
  • мантиқий ва математик фикрлашни ривожлантиради;
  • бадиий, дизайн жиҳатдан фикрлашни яхшилайди;
  • ўзига ишончни кучайтиради;
  • жамоада ва мустақил равишда ишлашни ўрганади;
  • болаларнинг аниқ фанларни ўзлаштириши осонлашади;
  • IT-соҳасига оид фундаментал билимларни ўзлаштиради;
  • қарор қабул қилиш ва масъулият кўникмаси шаклланади;

Умуман, робототехникани ўрганган бола истиқболли ва ривожланаётган соҳага дастлабки қадамини қўйган бўлади.

– «ОПТИМAЛ ТAЪЛИМ» ўқув маркази нима учун таълим дастурларида бу йўналишга кенг ўрин ажратган?

– «ОПТИМАЛ ТАЪЛИМ»да робототехника курси итальян методи асосида, тажрибали менторлар томонидан олиб борилади. Дарслар инглиз, ўзбек ва рус тилларида ўтилади ва фақат натижа учун ишланади. Ўқувчиларнинг натижаси бу – бизнинг юзимиз.

Бекзод Абдураҳмонов

– Робототехника курсига неча ёшдан неча ёшгача бўлган фарзандларни бериш маъқулроқ?

– Ўқув марказимизда 5 ёшдан 15 ёшгача бўлган болаларга таълим берилади.

– Робототехника курсининг давомийлиги қанча?

– Робототехниканинг болалар учун тўлиқ курси 3 қисмга бўлинган ҳолда, умумий 1,5 йил давом этади.

Биринчи босқичда ўқиш Lego Mindstorms'дан бошланади. Кейинги босқичда Arduino, 3-босқичда 3D моделлаштириш ўргатилади.

Сурайё Жабборова

– Робототехникани «ОПТИМAЛ ТAЪЛИМ»да ўрганишнинг яна қандай афзалликлари бор?

– Биз ҳар бир ўқувчининг феъл-атворидан келиб чиққан ҳолда, ўзига хос қирраларини очишга ёрдам берамиз ва уларни ҳар томонлама ривожлантирамиз.

– Ушбу курсдаги иқтидорли болаларни рағбатлантирувчи омиллар борми?

– Ҳа, албатта. Биз аввало қизиқиши юқори бўлмаган ўқувчиларни ҳам дарс машғулотларига қизиқтириб, иқтидорли ўқувчилар қаторига қўшамиз. Энг яхши ўқувчиларимизга тур хил мақтов ёрлиқлари ва ваучерлар тақдим қиламиз. Ундан ташқари, ўқув марказимиз томонидан ўқувчилар мусобақаларга олиб борилади ва турли тадбирларда иштирок этадилар.

Маълумот учун, «ОПТИМAЛ ТAЪЛИМ» ўқув маркази билан +99895 341 42 42 телефон рақами орқали боғланиш ёки қайта алоқа учун қуйидаги ҳаволада сўров жўнатиш мумкин.

Мавзуга оид