Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Буюк Британия бош вазири коронавируснинг иккинчи тўлқини бошланаётганини эълон қилди
Борис Жонсоннинг сўзларига кўра, COVID-19 билан касалланишнинг янги тўлқини "Франция, Испания, бутун Европа"да бошланди.

Фото: EPA/Vostock-photo
Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон мамлакатда коронавирус эпидемиясининг иккинчи тўлқини бошланаётганини эълон қилди. Бу ҳақда BBC News хабар бермоқда.
"Ҳозирда иккинчи тўлқин билан тўқнаш келяпмиз. Бунга мамлакатимизда тўқнаш келяпмиз", - деди Жонсон.
Унинг қўшимча қилишича, COVID-19 билан касалланишнинг янги тўлқини "Франция, Испания, бутун Европа"да бошланди.
Аммо Жонсон ҳукумат "вазиятни назорат остида ушлаб тургани"ни айтди.
Буюк Британияда коронавирус юқтирганлар сони 386 мингга яқинлашган. Охирги суткада яна 4322 кишида вирус аниқланган. Мамлакатда вирусдан вафот этганлар сони 41,5 мингдан ошган.
Мавзуга оид

23:08 / 27.05.2025
Океандаги олди-берди: Британия Чагос оролини нега топширди?

11:50 / 26.05.2025
Британия бозорларига Ўзбекистонда етиштирилган гилос етказиб берилди

18:08 / 22.05.2025
Британия Россия махсус хизматларини 10 мингга яқин камерани бузиб кирганликда айблади

09:04 / 21.05.2025