Россия Қозоғистон ва Қирғизистон билан авиақатновларни тикламоқда
Россия 1 августдан Буюк Британия, Танзания ва Туркияга, 15 августдан Швейцарияга парвозларни тиклаганди.

Фото: Известия
Россия 21 сентябрдан бошлаб Қозоғистон, Қирғизистон ва Беларусь билан авиақатновларни тиклайди. Бу ҳақда мамлакат коронавирус инфекциясига қарши курашиш бўйича тезкор штаби маълум қилди.
"Йиғилиш якунига кўра, 21 сентябрдан бошлаб Қозоғистон (Нур-Султон шаҳри), Қирғизистон (Бишкек шаҳри) ва Беларусь (Минск шаҳри) билан ўзаро асосда авиақатновлар тикланади", - деб маълум қилган штаб.
Қайд этилишича, парвозлар ҳафтада бир марта амалга оширилади.
Шу билан бирга, Россия 27 сентябрдан Жанубий Корея билан ҳам авиақатновларни тиклайди. Ўзаро парвозлар 27 сентябрдан ҳафтада бир марта йўлга қўйилади.
Россия 1 августдан Буюк Британия, Танзания ва Туркияга, 15 августдан Швейцарияга парвозларни тиклаганди.
Аввалроқ 2020 йил 1 октябрдан Ўзбекистонга авиация, темир йўл ва автойўл ўтказиш пунктлари орқали кириб-чиқишга тақиқ бекор қилиниши ҳақида хабар берилганди.
Транспорт вазирлиги матбуот хизмати раҳбари Наврўз Ашурматов Россия билан авиақатновлар қачон тикланиши борасидаги саволга жавоб бераркан, бу масала кўпроқ Россия томонига боғлиқ бўлиб турганлигини, музокаралар давом этаётганлигини айтганди.
Мавзуга оид

23:40 / 11.03.2025
«Қувур операцияси»: руслар уни «урушдаги бурилиш нуқтаси» дейишмоқда

22:14 / 11.03.2025
КХДР Украинадаги уруш вақтида ҳарбий заводлари майдонини кенгайтирди

14:06 / 11.03.2025
Британия разведкаси: Россия Курск областида босимни оширяпти

23:00 / 10.03.2025