Ўзбекистон | 19:23 / 20.09.2020
75419
1 дақиқада ўқилади

Муҳиддин Жўраев янги лавозимга тайинланди

Қўқон шаҳар ИИО ФМБ бошлиғи Муҳиддин Жўраев Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақдаги маълумот Kun.uz манбаси томонидан тасдиқланди.

Полковник Муҳиддин Жўраев 2014-2016 йилларда Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани ИИБ бошлиғи, 2016-2018 йилларда Сирдарё вилоят ИИБ бошлиғи, 2018-2019 йилларда ички ишлар вазирининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ўринбосари лавозимларида ишлаган. Шунингдек, 2019 йил июлида Ўзбекистон футбол ассоциацияси вице-президенти лавозимини эгаллаган.

У 2019 йилнинг ноябрь ойи охирларида президент қарори билан ички ишлар вазири ўринбосари лавозимидан озод қилинганди. 2020 йилнинг февралида эса Қўқон шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланганди.

Маълумот учун, 2017 йил апрелидан Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғининг биринчи ўринбосари аввалги ўринбосари бўлган Улуғбек Ботирович Турсунов шу йилнинг майида ишдан олинганди.
 

Мавзуга оид