Ўзбекистон | 17:32 / 21.09.2020
17545
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон Россиянинг COVID-19’га қарши иккинчи вакцинаси синовларида иштирок этишдан манфаатдорлигини билдирди

«Роспотребнадзор»да Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги билан янги коронавирус тарқалишига қарши кураш, шу жумладан COVID-19’нинг олдини олиш учун вакцина ишлаб чиқиш масалалари бўйича видеоконференция ўтказилди.

Фото: Globallookpress.com

Ўзбекистон томони «Роспотребнадзор» экспертлари Ўзбекистонга юборилгани ва Россиянинг COVID-19 пандемиясига қарши курашда кўрсатган ёрдами учун миннатдорлик билдирди, дея таъкидлаб ўтган Россия идораси.

Учрашувда томонлар Россия ва Ўзбекистондаги мавжуд эпидемиологик вазият, ўрнатилган чекловларни бекор қилиш шартлари, шунингдек, «Роспотребнадзор»нинг «Вирусология ва биотехнология «Вектор» давлат илмий маркази» томонидан ишлаб чиқилган «ЭпиВакКорона» вакцинасини синовдан ўтказиш жараёнини муҳокама қилди. Хусусан, Ўзбекистон томони вакцинани рўйхатдан ўтказгандан сўнг уни ишлатиш бўйича қўшма тадқиқотларда иштирок этиш истагини билдирди.

Томонлар ўзаро алоқаларнинг долзарб йўналишлари, жумладан, юқумли касалликлар тарқалишининг олдини олиш бўйича ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олдилар.

Мавзуга оид