Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Касаллик ўтказиб юборилса, болаларда ҳам оғир кечиши кузатилади – штаб аъзоси
Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Барно Абдусаматова коронавирус қурбони бўлган 11 ёшли бола ўлими бўйича саволга жавоб берди.
«Бўстонлиқ тумани Ғазалкент шаҳрида истиқомат қилган 11 ёшли бу бемор 5 сентябрь куни эрталаб соат 8:00да туман тиббиёт бирлашмаси қабул бўлимига тез тиббий ёрдам машинасида олиб келинган.
Маълумки, 5 сентябрь куни ҳали мактаблар ўз фаолиятини бошламаганди. Шунинг учун бола мактабга ҳали бормаган бўлган. Туман тиббиёт бирлашмасига олиб келинганида беморда бурундан қон кетиши, тана ҳароратининг 38 даражага кўтарилиши, нафас сиқиши кузатилган. Кўкрак қафаси рентгени қилинганда ўпканинг 50 фоиз зарарланиши аниқланган.
У 2012 йилдан буён сурункали гломерулонефрит, нефротик шакли, сурункали буйрак етишмовчилиги, камқонлик ва семизликнинг учинчи даражаси ташхиси билан диспансер назоратида турган ва ногиронлик нафақаси олиб келган. Бемор Бўстонлиқ туман тиббиёт бирлашмасида инфекционист, реаниматолог, педиатр шифокорлари томонидан консилиум қилинган ва унга коронавирус ташхиси қўйилиб, тезкор тартибда Чирчиқ шаҳридаги шу соҳага ихтисослашган шифохонага келтирилган.
Кўрилган даво чораларига қарамасдан, бемор сурункали гломерулонефрит, буйрак етишмовчилигининг терминал босқичи, семизлик ва анемиянинг учинчи даражаси, икки томонлама пневмониянинг оғир шакли натижасида вафот этган.
Ҳа, коронавирус болаларда аксарият ҳолларда енгил шаклдаги ЎРВИ сингари томоқ оғриғи, йўтал, бурун оқиши ва аксириш билан кечади.
Лекин болаларда ҳам бошқа сурункали касалликлар бўлса, улар ушбу касалликлари қўзғалиш даврида коронавирус инфекциясини юқтириб олишса, уларда ҳам касаллик оғир кечиш ҳолатлари кузатилиши бир неча марта таъкидлаб ўтилган.
11 ёшли беморда ҳам асосий касалликлари ҳисобига касаллик оғир кечган. Шунинг учун ота-оналар шуни ёдда тутишлари керакки, агарда болаларда сурункали касалликлар бўлса, улар ҳудудий шифокорлари билан мунтазам алоқада бўлишлари ва ўз вақтида диспансер кўригидан ўтиб, даволанишлари шарт.
Шуни ёдда тутиш керакки, болаларда ҳам касаллик ўтказиб юборилса ва шифокорга кеч мурожаат қилинса ҳамда уларда нафас олиш тизими ва бошқа аъзоларнинг сурункали касалликлари мавжуд бўлса, уларда ҳам касаллик оғир кечиши ва ўлимга ҳам олиб келиши мумкин», деди Барно Абдусаматова АОКАдаги брифингда.
Мавзуга оид
17:08 / 06.12.2024
Президент Бўстонлиқда туристик мажмуа қурилиши ва ГЭС фаолияти билан танишди
14:16 / 06.12.2024
Шавкат Мирзиёев Бўстонлиқда бунёдкорлик ишлари билан танишди
18:10 / 04.11.2024
Бўстонлиқда тоғ эчкисини овлаган браконер ушланди
18:27 / 09.09.2024