Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Нобель мукофотлари топширилиши маросими пандемия сабабли масофадан ўтадиган бўлди
Нобель қўмитаси жорий йилда мукофотлар топширилиши маросимига тузатишлар киритди. Ташкилотчиларнинг таъкидлашича, физика, кимё, адабиёт ва тиббиёт бўйича мукофотлар топширилиши коронавирус пандемияси сабабли масофадан ўтказилади.
Мукофотлар топширилиши 10 декабрга белгиланган. Мукофотларни масофадан топшириш учун Швеция пойтахти Стокҳолмда телевизион студия ташкиллаштирилади ва унга чекланган сонда одамлар киритилади. Ғолиблар билан онлайн режимда боғланилади. Бундай формат совриндорлар томонидан анъанавий маърузалар ўқилиши имконини беради.
Тинчлик бўйича Нобель мукофоти топширилиши ҳам шундай тарзда ўтказилади. Бироқ бу ҳолатда мукофотни топшириш маросими анъанавий равишда Норвегия пойтахти Осло мэрияси биносида эмас, балки Осло университети аудиторияларидан бирида чекланган сондаги иштирокчилар билан ўтади.
Нобель қўмитасида, шунингдек, Стокҳолмдаги ратушада совриндорлар шарафига ўтказиладиган анъанавий базмдан воз кечишга қарор қилингани тасдиқланди. Бироқ базм ўрнига пианиночи Игорь Левитнинг концертини ўтказишга ваъда берилган.
Қўмитанинг ижрочи директори Ларс Хейкенстеннинг таъкидлашича, баҳордаёқ маросимни ўтказишнинг имкони бўлмаслиги хавотири бор бўлган. “Мукофотлар топширилишини бундай форматда ўтказиш осон қарор бўлмади. Бироқ биз олимларга қулоқ солиб, пандемия сабабли киритилган талабларни ҳисобга олишимиз ва эҳтиёт бўлишимиз лозим”, деб айтган Хейкенстен.
Бундан ташқари, 5 октябрдан 12 октябргача ўтадиган Нобель ҳафтаси давомида совриндорларни эълон қилиш тартиби ҳам ўзгартирилади. Жумладан, гап матбуот анжуманларда иштирок этадиган журналистлар сони қисқартирилиши ҳақида бормоқда.
Нобель мукофоти совриндорлари номлари октябрда маълум бўлади.
Мавзуга оид
22:58 / 20.05.2025
ЖССТ келажакдаги пандемияларга қарши кураш бўйича янги глобал битимни тасдиқлади
08:49 / 03.04.2025
«Янги пандемия дунёда ҳатто эртагаёқ бошланиши мумкин» — ЖССТ бош директори
10:41 / 13.03.2025
Германия разведкаси: COVID-19 пандемияси Хитойдаги сизиб чиқиш сабабли юзага келган
15:37 / 21.02.2025