Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Илон Маск уч йилдан кейин 25 минг долларлик Tesla чиқарилиши тўғрисида ваъда берди
Тахминан уч йил ичида Tesla 25 минг долларлик нархда бўлган ҳайдовчисиз электрмобилларни ишлаб чиқаради. Бу ҳақда компания асосчиси Илон Маск Battery Day акциядорлар учун тақдимот маросимида айтиб ўтди, деб хабар бермоқда BBC News.
Бундай автомобилларнинг энг қиммат қисми бўлиб қолаётган аккумулятор батареяларининг самарадорлигини ошириш орқали электромобиль нархини пасайтириш режалаштирилган.
Маскнинг маълум қилишича, Tesla ўз батареяларини ишлаб чиқаради, улар беш баробар кўпроқ энергия сиғимли ва ҳозиргилардан олти баробар кучлироқ бўлади. Бундан ташқари, улар билан битта қувват олишда юриш масофаси 16 фоизга ошади.
Тақдимотда Маск Tesla келажакда йилига 20 миллион дона электромобиль ишлаб чиқаришни режалаштираётганлигини маълум қилди (2019 йилда компания 367 мингга яқин машина ишлаб чиқарди). Таъкидланишича, ушбу мақсад Toyota ёки Volkswagen каби автомобиль ишлаб чиқарувчиларнинг ҳозирги ишлаб чиқариш ҳажмидан қарийб икки баравар кўпдир.
Ҳозирда энг арзон Tesla модели - Model 3 седанининг нархи 37 990 доллардан бошланади.
Илон Маск 25 минг долларга тушадиган электромобиль чиқаришни биринчи марта ваъда қилаётгани йўқ. У биринчи марта бундай баёнотни 2018 йилда берган, шунингдек, бунга уч йил вақт кетиши мумкинлигини таъкидлаган.
Мавзуга оид
09:43 / 28.05.2025
SpaceX'нинг Starship кемаси тўққизинчи синов парвози муваффақиятсиз тугади
22:45 / 27.05.2025
Европада Tesla электромобиллари савдоси қулади
18:36 / 26.05.2025
Янги автопилот Tesla автомобилини ағдарди
22:00 / 24.05.2025