Жамият | 15:19 / 24.09.2020
11629
2 дақиқада ўқилади

Имтиҳонлар билан яшаётган она: пахтачилик бу аёлнинг икки фарзанди ҳам ногирон

Шаҳноза Шамсиддинованинг ҳаёти жиддий имтиҳон ва оғир синовлар билан ўтмоқда. Пахтачи туманидаги эҳтиёжманд оилалар учун қурилган кўп қаватли уйда истиқомат қилаётган бу аёлнинг икки нафар фарзанди ногирон.

Шаҳноза опа билан суҳбатлашганимизда, бугун йигирма тўрт ёшда бўлган ўғли ҳамда беш ёшга тўлган қизчасининг иккинчи гуруҳ ногирони эканлигини айтди. Ўғли Шуҳрат олигофрения (ақлий заифлик) хасталиги билан туғилган. Қолаверса, бошидаги ўсимта сабабли сўнгги йилларда ақлий ривожланишдан сезиларли орқада қолмоқда. Жами 40-50 тача сўзни билади.

Қизи Ҳадича эса беш ёшга тўлди. Афсуски, у ҳам болалар бош мия фалажлиги хасталиги билан оғрийди. Мунтазам даволаниб туриши учун бу оиланинг имконияти бўлмаганлиги сабабли Ҳадичанинг бош мияси яхши ривожланмаяпти. Беш ёшга тўлса-да, гапиролмайди, юролмайди, қўл-оёқлари фалаж ҳолатда.

“Тақдир, фарзандларим оғир хасталик билан туғилди. Аммо она доим курашиб яшар экан. Болаларимга давлат томонидан ажратиладиган маблағ уларни даволатишим учун етмаяпти. Доимий даромадим, ишим бўлмагани сабабли тез-тез рўзғорда етишмовчилик бўлиб қолади. Шу пайтларда фарзандларимни даволатишга имконият бўлмай, оила харажатларига ишлатаман. Етарлича маблағ орттиролмаганим сабабли болаларимни тажрибали шифокорларга кўрсата олмаяпман” дейди Шаҳноза Шамсиддинова.

Аёлнинг айтишича, фарзандларини мунтазам даволатиб туриши учун йилига 15-17 миллион сўм маблағ керак бўлади. Она ўзининг имконияти бўлмаганлиги сабабли, саховатли инсонлардан ёрдам сўрамоқда.

Мушкул аҳволда қолган бу оилага саховатли юртдошларимиздан кўмак сўраймиз. Аллоҳ ажрини берсин!

Пластик карта рақами:

8600 0610 4680 6740 (Халқ банки, Шуҳрат Муҳаммадиев номида)

Сбербанкдан очилган пластик карта:

4817 7601 7132 3623 (Қариндоши Нодиржон Умаров номида)

Шаҳноза Шамсиддинованинг телефон рақами: +998 99 0436179

Мавзуга оид