Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Канадада коронавируснинг иккинчи тўлқини бошлангани маълум қилинди
Канадада коронавируснинг иккинчи тўлқини юз бермоқда ва у мамлакат аҳолиси баҳорда дуч келган инфекциянинг биринчи тўлқинидан ёмон бўлиши мумкин. Бу ҳақда мамлакат бош вазири Жастин Трюдо аҳолига махсус мурожаатида айтиб ўтди.
Унинг таъкидлашича, коронавирус сабабли мамлакатда 13 март куни локдаун эълон қилинганда кунига 47 та янги касалланиш қайд қилинган бўлса, 22 сентябрнинг ўзида бундай ҳолатлар мингдан кўпроқни ташкил қилган. “Кузда вазият баҳордагидан анча ёмон бўлиши мумкин”, деб огоҳлантирган Трюдо.
Бош вазирнинг таъкидлашича, ушбу вазиятни ўзгартириш мумкин, бироқ бунинг учун Канаданинг барча аҳолиси ниқоблар тақиши, ижтимоий масофага риоя қилиши ва гриппдан эмланиши зарур. “Биргаликда иккинчи тўлқинни назорат остига олишга қодирмиз”, деб таъкидлаб ўтган Трюдо. Бош вазир Канадада октябрда нишонланадиган Шукроналик кунини катта кўламда ўтказишнинг иложи бўлмаслиги, бироқ Рождествода бунинг имкони бўлиши мумкинлигини” айтган.
Канадада сентябрь бошидан коронавирусга чалиниш ҳолатлари кескин кўпайиб кетди. 17 сентябрда эса мингдан кўпроқ янги касалланиш ҳолати қайд этилган, бу эса мамлакат учун май охиридан бери рекорд кўрсаткич бўлган.
Мавзуга оид
12:35 / 28.05.2025
Трамп: Канада "Олтин гумбаз" ҳимоясини 61 млрд долларга олади
18:03 / 27.05.2025
Канада парламентининг янги спикери лавозим курсисига мажбуран ўтқазилди
20:02 / 24.05.2025
G7 саммити ва Трампнинг божлари: музокараларда аниқ натижалар кўринмади
00:45 / 22.05.2025