Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
VW бир қувватланишда 400 километр йўл босадиган электромобилини намойиш этди
Volkswagen ID.4 сенсорли экран, овозли ва ишорали бошқарув интерфейсига эга. Унинг нархи 40 минг доллар деб баҳоланмоқда.
Volkswagen компанияси ID.4 деб номланувчи электр кроссоверининг расмий тақдимотини ўтказди. У дастлаб АҚШда сотувга чиқади.
Электрокар иккита — 201 ёки 302 от кучига эга моторли модификацияда чиқарилади. Уларнинг ҳар иккиси 82 киловатт/соат қувватли аккумулятор билан жиҳозланган. Компаниянинг билдиришича, аккумуляторни бир марта қувватлантириб 400 километр масофани босиб ўтиш мумкин.
АҚШда ID.4 эгалари уч йил давомида Electrify America қувватлаш станцияларида электромобилларини бепул қувватлантиришлари мумкин бўлади. Станцияларда батареяни 38 дақиқада 80 фоизгача қувватлантириш мумкин. Оддий қувватлаш блоки эса уни 7,5 соат давомида қувватлантиради.
Volkswagen ID.4 сенсорли экран, овозли ва ишорали бошқарув интерфейсига эга. Унинг нархи 40 минг доллар деб баҳоланмоқда. Электромобиль 2021 йилнинг биринчи ярмида сотувга чиқади.
Мавзуга оид
22:13 / 16.01.2025
Хитой Volkswagenʼнинг Германиядаги заводини сотиб олишга қизиқиш билдирмоқда
23:27 / 27.12.2024
Интернетда Volkswagenʼнинг 800 мингга яқин электромобили ҳайдовчиларига оид маълумотлар тарқалиб кетди
18:36 / 20.12.2024
Тошкентдаги электромобилларни қувватлаш станцияларини демонтаж қилиш буюрилди
21:18 / 17.12.2024