Иқтисодиёт | 21:19 / 27.09.2020
6668
1 дақиқада ўқилади

Жадвал: Ўзбекистон шаҳарларидаги озиқ-овқат ва деҳқончилик маҳсулотлари нархлари – шакар қимматлаган

Kun.uz’нинг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги мухбирлари ўз ҳудудларидаги марказий деҳқон (озиқ-овқат) бозорларидаги бугун, 27 сентбярь кунидаги нарх-наволар ҳақида маълумот тўплашди.

Одатга кўра, 10 турдаги озиқ-овқат ва шунча мева-сабзавот маҳсулотларининг ўртача нархлари тартибланди.

Ўтган ҳафтадаги нархларни солиштириш асносида ойдинлашмоқдаки, бозорларда ўсимлик ва пахта ёғлари, шунингдек, шакар нархи бироз қимматлашган — жойларда бу маҳсулотнинг бир килограмми 8 минг сўмдан ҳам сотилмоқда.

Мол гўшти энг қиммат жой ҳамон пойтахт Тошкент шаҳри бўлса, энг арзони Навоийда. Нукусда 1 кило қўй гўшти барча ҳудуддагилардан арзон — 48 минг сўм.

Мева-сабзавотлар нархлари бозорларда бир-биридан кўп ҳам фарқ қилмайди, фақат пойтахтда бироз қимматроқ. Рўйхатдаги ягона импорт мева — бананнинг энг арзони Қўқонда ва энг қиммати Нукусда эканини кўриш мумкин.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид