Ўзбекистон | 17:57 / 27.09.2020
46439
1 дақиқада ўқилади

Наманган вилоятининг янги ҳокими Namangan City лойиҳасини бекор қилди — видео

Наманган вилоятига янги тайинланган ҳоким Шавкат Абдураззоқов 27 сентябрь куни келгусида вилоятда амалга ошириладиган бунёдкорлик лойиҳалари билан танишди ва аҳоли вакиллари билан учрашди.

Kun.uz мухбири хабар беришича, «Гулистон» маҳалласида барпо этилиши керак бўлган Namangan City лойиҳаси бекор қилинган. Вилоят ҳокими маҳаллий аҳолини хотиржам қилиб, улар ўз уйларини таъмирлашлари мумкинлиги, бу ерда ҳеч қандай бузилиш ишлари олиб борилмаслигини айтди. Маҳалла йўли таъмирланиб, кўчаларга ёритиш чироқлари ўрнатилиши ҳам маълум қилинди.

Вилоят ҳокими янги шаҳар қурилиши Наманган шаҳрига туманлардан қўшиб берилган янги ерларда амалга оширилишини маълум қилган.

Шавкат Абдураззоқов шу куннинг ўзида Наманган шаҳридаги «Юксалиш» маҳалласи ҳамда «Орзу» кичик саноат зонасидан Тўрақўрғон туманига олиб чиқувчи янги йўл ўтадиган ҳудудда ҳам бўлган.

Янги қуриладиган йўл бўйида «Smart city» лойиҳаси амалга оширилиши режалаштирилмоқда.

Мавзуга оид