Озарбойжонда ҳам ҳарбий ҳолат жорий этилмоқда
Озарбойжон президенти Илҳом Алиев 28 сентябрь кунидан эътиборан бутун мамлакат бўйлаб ҳарбий ҳолат эълон қилиниши тўғрисидаги фармонини имзолади. Бу ҳақда президент ёрдамчиси, президент маъмуриятининг ташқи сиёсат масалалари бўйича бўлими мудири Ҳикмат Гажиев хабар берган.
Унинг сўзларига кўра, 28 сентябрдан бир қанча ҳудудларда комендантлик соати жорий этилади (соат 21:00дан соат 5:00гача). Бундай режим Боку, Ганжа, Сумгайт, Евлахе, Мингячевир, Нафталан, шунингдек, Абшерон, Жабройил, Фузулий, Бейлаган, Тартар, Геранбой, Бардин, Ағдам, Гейгел, Товуз, Газах ва бошқа ҳудудларда амал қилади.
«Комендантлик соати вақтида фуқаролар кўчада ва бошқа жамоат жойларида махсус рухсатнома ва шахсини тасдиқловчи ҳужжатларсиз бўлиши тақиқланади. Фармонга кўра, бир ҳудуддан кириш ва чиқишга, шунингдек, транспорт ҳаракатига чеклов қўлланади», деган президент ёрдамчиси.
Якшанба куни тонгида Тоғли Қорабоғ ва Арманистонда ҳам ҳарбий ҳолат эълон қилинганди. Ўз навбатида, Озарбойжон томони мамлакатда умумий сафарбарликка ҳожат йўқлиги, мамлакат қуролли кучлари сафида етарлича аскарлар борлигини маълум қилганди.
Якшанба тонгида Тоғли Қорабоғ можароси яна кескинлаша бошлади. Озарбойжон томони Арманистон томони уюштирган артиллерия ҳужумларига жавоб қайтарилганини маълум қилган. Арманистон бош вазири Никол Пашинян эса Озарбойжон арман халқига уруш очгани ҳақида гапирган.
Мавзуга оид
00:59 / 21.11.2024
Озарбойжон 2025 йилги мудофаа харажатларини оширади
21:21 / 14.11.2024
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларациясини энг катта муаммо ва фожиа деб атади
14:26 / 13.11.2024
БМТ суди: Арманистон ва Озарбойжоннинг даъволари бизнинг юрисдикциямизда
17:29 / 12.11.2024