Жамият | 21:05 / 28.09.2020
18747
1 дақиқада ўқилади

Чироқчилик қиз имконияти чекланган бўлишига қарамай кунига бир центнердан зиёд пахта термоқда — видео

Чироқчи туманида истиқомат қилувчи, жисмоний имкониятлари чекланган Гулчеҳра Қипчоқова айни кунларда Миришкор тумани далаларида пахта териб, ўз оилавий даромадини оширишга ҳаракат қилмоқда.

У бахтсиз ходиса сабаб бир қўлидан айрилган. Шунга қарамасдан бир қўлида кунига 100-120 килограмгача пахта териб, хирмонга топширмоқда.

Гулчеҳра шу йил Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг Шаҳрисабз филиали талабаси бўлибди. Давлат гранти асосида.

«Меҳнатим орқали қадр топишни хоҳлайман, — дейди Гулчеҳра. — Исботи эса, вилоят ҳокимининг хабар олиши билан бир қаторда кечагина университетга қабул қилинганим ҳам катта қадрдир».

Қашқадарё вилоят ҳокими Зойир Мирзаев меҳнаткаш ва олға интилувчи бу қизга хирмонга қўшаётган ҳиссаси учун миннатдорчилик сифатида совға-саломлар улашди.

Мавзуга оид