Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Гаровдаги кўчмас мулк хатлангандан сўнг қарздор 395 млн сўм қарзини тўлади
"Асака банк" Шайҳонтохур филали фойдасига 395 млн 464 минг 847 сўм ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати МИБ иш юритувида мавжуд бўлган ва у ихтиёрий равишда тўланмаган.
Фуқаролик ишлари бўйича Шайҳонтохур туманлараро судининг 19.12.2018 йилдаги ижро варақасига асосан, қарздор Ш.А.дан ундирувчи АТБ "Асака банк" Шайҳонтохур филали фойдасига 395 млн 464 минг 847 сўм ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати бўлим иш юритувида мавжуд.
Қарздор МИБ Олмазор туман бўлими томонидан қонун талаблари асосида берилган ихтиёрий муддатда кредит қарзини тўламаган. МИБ туман бўлими томонидан олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздорга тегишли бўлган гаровдаги кўчмас мулк хатланган. Қарздорга тегишли бўлган кўчмас мулк сотувга чиқариш чоралари кўрилаётган вақтида қарздор Ш.А.дан ундирувчи АТБ Асака банк фойдасига 395.464.847 сўм нақд пул кўринишида ундирилди.
Мавзуга оид
19:24 / 06.03.2025
МИБ ходимлари ҳам боди-камералардан фойдаланишни бошлайди
08:00 / 05.12.2024
321 млн сўмни талон-торож қилган МИБ ходими ушланди
13:29 / 30.11.2024
МИБ Суд ижрочилари халқаро иттифоқи билан ҳамкорлик қилади
18:40 / 09.11.2024