Спорт | 19:46 / 29.09.2020
3093
1 дақиқада ўқилади

Шумахернинг ўғли «Формула-1»да дебют қилади

ик Шумахер 2019 йил апрелда илк марта «Формула-1» пойга болидини бошқарганди. У Ferrari жамоаси таркибида Баҳрайндаги синовларда қатнашган. 

Фото: Getty Images

 Машҳур автопойгачи Михаэл Шумахернинг ўғли Мик Шумахер «Формула-1» пойгаларида дебют қилади. Бу ҳақда The Mirror хабар бермоқда.

 21 ёшли пойгачи Айфел Гран-приси пойгаларида қатнашади. Alfa Romeo жамоаси Шумахер «Нюрбургринг» трассасида болидни бошқаришини тасдиқлади. Айфел Гран-приси 9-11 октябрда бўлиб ўтади.

Мик Шумахер 2019 йил апрелда илк марта «Формула-1» пойга болидини бошқарганди. У Ferrari жамоаси таркибида Баҳрайндаги синовларда қатнашган. 

Мик Шумахер Европанинг «Формула-3» мусобақаси чемпиони ҳисобланади. 

 Унинг отаси Михаэл Шумахер «Формула-1»да етти карра чемпион бўлган. Михаэл 2013 йилда Альп тоғларида жароҳат олган бўлиб, ҳали-ҳамон даволанмоқда.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид